«маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси» тегли мақолалар


Модернизм давридаги 10 та бино миллий маданий мерос объектлари рўйхатига киритилади
23 апрель 2024, 11:51

Модернизм давридаги 10 та бино миллий маданий мерос объектлари рўйхатига киритилади

Моддий маданий мероснинг кўчмас мулк объектлари миллий рўйхатига модернизм даврига оид янги 10 та бино киритилиши, 10 тасининг мақоми ўзгартирилиши кутилмоқда. Улар орасида «Ўзбекистон» меҳмонхонаси, «Космонавтлар» метро бекати ва Авиасозлар саройи бор.

Венецияда Ўзбекистондаги музей коллекцияларидан иборат «Шакл ва рамз» кўргазмаси очилди
18 апрель 2024, 09:51

Венецияда Ўзбекистондаги музей коллекцияларидан иборат «Шакл ва рамз» кўргазмаси очилди

Венециядаги Ка Фоскари университетида «Шакл ва рамз» кўргазмаси очилди. «Ўзбекистон: саҳродаги авангард» лойиҳасининг иккинчи бўлими ҳисобланган намойишда Туркистон авангардининг эволюцияси ҳақида сўз боради.

Тошкентда яна бир мозаикали бино реклама баннерларидан тозаланди (+фото)
17 апрель 2024, 03:46

Тошкентда яна бир мозаикали бино реклама баннерларидан тозаланди (+фото)

Тошкент шаҳри Беруний-1 массивида мозаика чизилган бинодан реклама баннерлари олиб ташланди. Бу мозаик паннолар маданий мерос объектлари қаторига қўшилганидан буён юз берган бу каби камида иккинчи ҳолат. Фото.

Фото: Италияда «Ўзбекистон: саҳродаги авангард» кўргазмаси лойиҳаси тақдимоти бўлди
16 апрель 2024, 18:14

Фото: Италияда «Ўзбекистон: саҳродаги авангард» кўргазмаси лойиҳаси тақдимоти бўлди

Флоренциядаги Питти саройида «Нур ва ранг» кўргазмаси очилди. У «Ўзбекистон: саҳродаги авангард» лойиҳасининг бир қисми бўлиб, Европа жамоатчилигини илк бор Тошкент ва Нукус санъат музейлари коллекцияларидаги рус ва «шарқ» авангард асарлари билан таништирмоқда.

Тошкентда мозаикали бинодаги реклама баннери олиб ташланди (+фото)
6 апрель 2024, 00:50

Тошкентда мозаикали бинодаги реклама баннери олиб ташланди (+фото)

Март ойида қабул қилинган қарор билан энди мозаик паннолар маданий мерос объектлари ҳисобланади, улар чизилган биноларга эса реклама баннерлари ўрнатиш тақиқланади. Шу сабабли 5 апрель куни Миробод кўчасида жойлашган мозаикали бинодан реклама баннери олиб ташланди. Фото.

Энди аҳоли бинолардаги ҳимоялаш керак бўлган мозаикалар ҳақида хабар беришлари мумкин бўлади
1 апрель 2024, 22:50

Энди аҳоли бинолардаги ҳимоялаш керак бўлган мозаикалар ҳақида хабар беришлари мумкин бўлади

Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси жамоатчиликни бинолардаги ҳимоя ва асраб-авайлашга муҳтож мозаика ва паннолар ҳақида хабар беришга чақирди.

Ўзбекистон Expo Osaka 2025 Бутунжаҳон кўргазмасида қатнашади
26 март 2024, 16:21

Ўзбекистон Expo Osaka 2025 Бутунжаҳон кўргазмасида қатнашади

Ўзбекистон Японияда ўтадиган Expo Osaka 2025 Бутунжаҳон кўргазмасида иштирок этади. Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси миллий павильон қурилиши бошланганини маълум қилди. Шунингдек, 2024 йилда Тадао Андо лойиҳаси бўйича Давлат санъат музейи учун янги бино қурилиши бошланади.

Доҳада «Ҳунарманд Ўзбекистон: толалардаги анъана» кўргазмаси очилди — фото
25 феврал 2024, 14:22

Доҳада «Ҳунарманд Ўзбекистон: толалардаги анъана» кўргазмаси очилди — фото

Қатарнинг Доҳа шаҳридаги дизайн биенналесида «Ҳунарманд Ўзбекистон: толалардаги анъана» кўргазмаси очилди. Унда 49 та қўл меҳнати намунаси, жумладан ёғоч, икат шойиси ва бахмал матосидан тайёрланган буюмлар ўрин олган. Кўргазма очилишида президент ёрдамчиси Саида Мирзиеёва ҳам қатнашди.

Хитойдаги Осиё либослари кўргазмасига 86 мингдан ортиқ киши ташриф буюрди
14 ноябр 2023, 10:36

Хитойдаги Осиё либослари кўргазмасига 86 мингдан ортиқ киши ташриф буюрди

Хитойнинг Ханчжоу шаҳрида ХIХ Осиё ўйинларига бағишлаб ўтказилган «Ранг-баранг Осиё: Осиё либослари кўргазмаси»ни 86 мингдан ортиқ киши томоша қилди. Унда Ўзбекистоннинг 20 та музей экспонати, жумладан, анъанавий ўзбек сўзанаси, чопон ва заргарлик буюмлари намойиш этилди.

Бухорода жадидчиликка бағишланган илк музей очилади
19 июл 2023, 12:16

Бухорода жадидчиликка бағишланган илк музей очилади

Бухоро шаҳридаги «Ҳовли поён» уйида Ўзбекистон маданияти ва санъатини ривожлантириш жамғармаси иштирокида жадидчилик тарихига бағишланган илк музей ташкил этилмоқда. Бу уй Ўрта Осиё жадидчилиги етакчиларидан бири Усмонхўжа Пўлатхўжаевга тегишли бўлган.

Венеция архитектура биенналесида Ўзбекистоннинг меъморчилик лойиҳаси намойиш этилди (фото)
22 май 2023, 12:01

Венеция архитектура биенналесида Ўзбекистоннинг меъморчилик лойиҳаси намойиш этилди (фото)

18-Венеция архитектура биенналесининг очилишида Ўзбекистон «Unbuild Together: Archaism vs. Modernity» лойиҳасини тақдим этди. Лойиҳага Франциянинг Studio КО бюроси кураторлик ҳамда Тошкентдаги Ажу университети ҳамкорлик қилмоқда.

Луврдаги Ўзбекистон маданий мероси кўргазмасини 260 мингга яқин киши томоша қилди
7 март 2023, 18:00

Луврдаги Ўзбекистон маданий мероси кўргазмасини 260 мингга яқин киши томоша қилди

Париждаги Лувр музейида Ўзбекистон маданий меросига бағишланган кўргазма якунланди. Ноябрь ойида унинг очилишида Шавкат Мирзиёев ва Эммануэль Макрон иштирок этганди. Шу вақт оралиғида экспозицияга 260 мингдан ортиқ киши ташриф буюрди.

Савицкий музейининг дурдоналари Флоренциядаги машҳур Уффици галереясида намойиш этилади
12 январ 2023, 15:36

Савицкий музейининг дурдоналари Флоренциядаги машҳур Уффици галереясида намойиш этилади

Уйғониш даври жаҳон санъати дурдоналари жамланган Флоренциядаги машҳур Уффици галереясида 2024 йилда Нукусдаги Савицкий музейи коллекциясидаги асарлар кўргазмаси намойиш этилади. Бу борада галерея ва Ўзбекистон маданият ва санъатини ривожлантириш жамғармаси ўртасидаги меморандум имзоланди.

Замонавий санъат марказини реконструкция қилиш лойиҳаси тақдим этилди
18 май 2022, 18:20

Замонавий санъат марказини реконструкция қилиш лойиҳаси тақдим этилди

Ўзбекистон маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси ҳамда Франциянинг Studio KO архитектура бюроси томонидан Замонавий санъат маркази биносини реконструкция қилиш ва Тошкентнинг тарихий маҳаллаларида иккита арт-резиденция яратиш лойиҳалари тақдимоти ўтказилди. Лойиҳаларни 2023 йилгача якунлаш режалаштирилган.

Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси Вазирлар Маҳкамасига ўтказилди
13 декабр 2021, 12:46

Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси Вазирлар Маҳкамасига ўтказилди

Маданият вазирлиги ҳузуридаги Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси Вазирлар Маҳкамасининг Туризм, спорт, маданият ва оммавий коммуникациялар масалалари котибияти таркибига киритилди. Жамғарманинг молиялаштириш тартиблари, асосий вазифалари ўзгаришсиз қолди.

Алишер Усмоновнинг фонди Ўзбекистон маданий меросини сақлаб қолиш бўйича лойиҳаларни қўллаб-қувватлади
3 ноябр 2021, 15:38

Алишер Усмоновнинг фонди Ўзбекистон маданий меросини сақлаб қолиш бўйича лойиҳаларни қўллаб-қувватлади

Россиялик бизнесмен ва меценат Алишер Усмоновнинг «Санъат, фан ва спорт» хайрия жамғармаси Ўзбекистон маданий меросини сақлаб қолиш, шу жумладан, Тошкентда модернизм меъморчилигини қайта тиклаш бўйича лойиҳаларни қўллаб-қувватламоқда. Ўтган асрнинг 60−80 йилларида пойтахтда қурилган биноларга ташқи жозибадорлик тақдим этиб, функционал жиҳатдан такомиллаштирилади.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг